Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Халқаро Банк Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Банк фаолиятини рақамлаштириш масалалари мухокама қилинди
12 Nov 2020

Халқаро Банк Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг раислигида 2020 йил 11 ноябрь куни бўлиб ўтди. Йиғилиш пандемия шароити туфайли видеоанжуман шаклида ташкил этилди.

Халқаро Банк Кенгашининг бу сафарги йиғилиши “Пандемияни бартараф етиш шароитида, замонавий молия-банк тизимини рақамлаштириш - ривожланишнинг асосий талаби. Пандемиядан кейинги даврда банк тизимини ривожлантириш стратегияси” мавзусида бўлиб ўтди.

photo5289910227354890175.jpg

Тадбирда МДҲ ва Шарқий Европа давлатларининг Халқаро Банк Кенгашига аъзо банк-молия ташкилотларининг уюшмалари вабирлашмалари ҳамда мустақил халқаро экспертлар видеоанжуман алоқа орқали иштирок этадилар. Мазкур йиғилишда мамлакатимиз томонидан иштирок этиш учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, республикамиз тижорат банкларининг раҳбарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар таклиф этилдилар.

Халқаро Банк Кенгашининг мазкур йиғилиши шуниси билан аҳамиятли бўлдики, унда Кенгашнинг сўнги уч йиллик фаолияти натижалари тўғрисидаги ахбороти тингланди ва сарҳисоб қилинди, шунингдек келаси уч йиллик учун Халқаро Банк Кенгаши Раиси, унинг ўринбосарлари сайланди ва ижроия котибияти тасдиқланди.

Йиғилишда биринчи бўлиб, Халқаро Банк Кенгаши Раиси Александр Мурычев Кенгашнинг уч йиллик фаолияти, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

02_11_11_000026.jpg

Ҳисобот Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди ва Александр Мурычевни янги муддатга Халқаро Банк Кенгаши Раислигига сайлаш тўғрисида Қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг дастур бўйича “Пандемияни бартараф етиш шароитида, замонавий молия-банк тизимини рақамлаштириш - ривожланишнинг асосий талаби. Пандемиядан кейинги даврда банк тизимини ривожлантириш стратегияси” мавзусида Кенгаш аъзоларининг маърузалари тингланади. Маърузачилар ўз чиқишларида, ўз мамкалатларида пандемия шароитида кредит ташкилотлари дуч келаётган муоммолар ва молиявий қийинчиликлар, пандемиянинг салбий оқибатлари ҳамда уларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берадилар. Ижобий ва самарали натижага эришган давлатлар ўз тажрибалари билан бўлишадилар.

Жумладан, Халқаро Банк Кенгаши Раиси Александр Мурычевнинг таъкидлашича, пандемия шароитида банклар дуч келаётган муоммолардан бири бу банк ликвидлигининг тақчиллиги ва банкларда банк активлари ва кредитлари портфелининг усиб кетишидир.

Шунингдек, у банк активларини реструктризация қилиш ҳақида гапириб, “Ҳозирги кунда банкларнинг асосий муоммоларидан бири, банк активларини реструктризация қилишдир. Жорий йил октябрь ойи ҳолатига Россия банкларининг жами 4 трлн рубльлик активлари реструктризация қилинган. Жумладан, жисмоний шахсларнинг 1,6 млн кредитларининг реструктризация қилиниши уларнинг бизнелари учун салбий оқибатларни камайтирди” деб айтиб ўтди

Шундан сўнг Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Бахтиёр Хамидов ҳам мамлакатимизда пандемияга қарши курашиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, бундай мураккаб даврда тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини пандемиянинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузаси билан иштирок этди.

photo5289586696058416641.jpg

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори маърузада жумладан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Covid-19 падемиясининг глобал таҳдидига қарамасдан Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқлари барқарор ишлашини сақлаб қолишга мувоффақ бўлди, буни мамлакатнинг 2020 йил 9 ойидаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тасдиқлайди. Жумладан, Ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)нинг ўсиш кўрсаткичи фақатгина Ўзбекистонда ижобий ўсиш тенденциясига эга бўлди ва 0,4 фоизни ташкил этди” деб таъкидланади.

Бахтиёр Хамидов ўз нутқида шунингдек, Ўзбекистонда банк фаолиятини рақамлаштириш, банкларни трансформация қилиш жараёнлари ва янги инновацион молиявий ҳизматларни жорий этиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, республикамизда давлат активларини хусусийлаштириш борасида 2020 йил 28 октябрда қабул қилинган “Давлат иштирокидаги корхоналарни жадал ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони ҳақида гапириб қуйидагиларни қайд этди: “Шуни таъкидлаш керакки, Президент Фармонига асосан, 2000 дан ортиқ давлат активлари хусусийлаштирилади, трансформация қилинади, ўзгартирилади, оммвий ким ошди савдосига қўйиш йўли орқали хусусий секторга сотилади. Хусусийлаштириш, хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача оширишни назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистоннинг давлат улушига эга 6 та йирик тижорат банки халқаро молия институтлари билан банкнинг молиявий диагностикаси ва ривожланиш стратегияси масалалари бўйича ҳамкорликни бошлаб юборган. Тижорат банкларининг хусусийлаштирилиши, банкларнинг молиявий барқарорлигини оширишда, банкларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этилишида ҳамда банк бизнесида соғлом рақобатни шаклланишида муҳим аҳамиятга эга”.

Шундан сўнг, Россия банклари Ассоциацияси вице-президенти Алексей Войлуков йиғилишнинг асосий мавзуси “Пандемияни бартараф етиш шароитида, замонавий молия-банк тизимини рақамлаштириш - ривожланишнинг асосий талаби. Пандемиядан кейинги даврда банк тизимини ривожлантириш стратегияси” бўйича маъруза қилди.

Қайд этиш керакки, йиғилишда Ўзсаноатқурилиш банки Бошқаруви Раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этиб, Ўзсаноатқурилиш банки томонидан банк хизматларини ва фаолиятини рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан тадбир қатнашчиларини таништирди.

26_11_11_001218.jpg

Халқаро Банк Кенгашири аъзолари Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини 2021йилнинг май ойида «Кичик ва ўрта банклар фаолиятининг истиқболлари. Муоммолар ва ечимлар» мавзусида Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказишни келишиб олдилар. Йиғилиш якуни бўйича Халқаро Банк Кенгаши Қарори қабул қилинди ва Кенгаш аъзоларига ижро ва иш фаолиятида фойдаланиш учун тарқатилиши белгиланди.


/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 753
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech