Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Савдони молиялаш соҳасида халқаро тажриба ўрганилди.
10 Apr 2021

Жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари тижорат банклари ҳодимлари учун “ Ўзбекистон шароитида Маҳсулот етказиб бериш оқимини молиялаш” (Supply Chain Finance in Uzbekistan) мавзусида икки кунлик вебинар бўлиб ўтди.

Вебинар Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг техник кўмаги асосида ташкил этилди. Унга Осиё тараққиёт банкининг халқаро экспертлари ва савдони молиялаш соҳасидаги етакчи халқаро олимлар маърузачи сифатида таклиф этилди.

Вебинарни Халқаро Савдо Палатасининг БАА ваколатхонаси(ICC UAE) Диретори жаноб Винсент О’брайн модератор сифатида олиб борди. Жаноб Винсент О’брайн ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар учун савдони молиялаш жумладан, маҳсулот етказиб бериш оқимини молиялашнинг афзалликлари ҳақидаги кириш сўзи билан очиб берди.

1111.jpg

Тадбирнинг биринчи иш кунида маҳсулот етказиб бериш оқимини молиялаш бўйича халқаро экспертлар Питер Бринслей ҳамда Моника Бланко вебинар қатнашчиларига факторинг ва қайта факторинг операциялари, механизмлари, уларни амалда қўллашнинг халқаро стандартлари ва тажрибаси тўғрисидаги тақдимотлари билан қатнашдилар.

Вебинарнинг иккичи кунида дастлаб, савдони молиялаш бўйича халқаро эксперт Хуакин Хименез маҳсулот етказиб бериш оқимини молиялаш технологиялари ва дастурий таъминотлари ҳамда улардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.

Иккинчи бўлиб Марказий банк мутахассиси Олим Болгаев “Савдони молиялашнинг ҳуқуқий аспектлари: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида маъруза қилди. Олим Болгаев ўз маърузасида республикамизда савдони молиялаш амалиёти, соҳада мавжуд муоммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг, Ҳиндистоннинг Indusland Bank банкиниг маҳсулот етказиб бериш оқимини молиялаш департаменти раҳбари Гидхар Багри савдони молиялаш амалиётининг халқаро, жумладан, Ҳиндистон тажрибаси ҳақида тақдимоти билан иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Вебинар давомида халқаро экспертлар тадбир иштирокчиларининг саволларига атрофлича жавоб қайтардилар.

44444.jpg

Тадбир сўнгида Ўзбекистон банклари Ассоциацияси вакиллари вебинар якуни бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтдилар ва барча тадбир қатнашчиларига, халқаро экспертларга, жумладан Осиё тараққиёт банкига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 185
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech